Уч авлод учрашуви бўлиб ўтди
Сариосиё туманидаги 10-сонли умумтаълим мактабида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди. Каттаю кичикни ўзида жамлаган тадбирда Сариосиё туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимов, Сариосиё туман бўлинма "ВЕТЕРАН" жангчи-фахрий ва ногиронлар бирлашма Кенгаши раиси Н.Исмоилов, фаол нуронийлар иштирок этишди.
"Бугунги ёшларга яратилаётган шарт-шароитларга ҳавас қилса арзийди. Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий қадириятларимиз ва урф-одатларимизни ёшлар онгига сингдиришда биз нуронийлар биргаликда ҳаракат қилмоғимиз лозим",-дейди С.Қосимов.
Учрашувда иштирок этган ёшлар нуронийлар ва ўрта авлод вакилларининг ҳаётий бой тажрибасини тинглаб ўзларининг саволларига жавоб олдилар. Шунингдек, тадбир иштирокчиларга ёш ижодкорлар томонидан ўзларининг чиқишларини номоиш этдилар, учрашув кўтирингки рухда ўтказилди.