Ушбу сайлда Денов, Сариосиё, Узун, Олтинсой ва Шўрчи туманларининг миллий услубда безатилган павильонлари ташкил этилиб, шу ҳудудга хос тансиқ таомлар кўргазмаси, таомлар тайёрлаш билан боғлиқ услуб, удум ва анъаналар намойиш этилади.
Сайл давомида фольклор этнографик жамоалар, миллий чолғу гуруҳлари ва ёш санъаткорларнинг чиқишлари, анъанавий халқ ўйинлари бўйича турли мусобақалар ташкил этилади.
Сайл якунида “Энг яхши таом” ва “Энг яхши ошпаз” номинациялари бўйича ғолиблар сараланиб, диплом, статуэтка ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.