Sariosiyo tumani hokimligi-Сурхондарё илк бор Термиз гастрономик фестивали ва миллий таомлар ярмаркаси ўтказилди
...
18.12.2022
213 marta o'qildi

Фестиваль доирасида вилоят туризм ва маданий мерос бош бошқармаси бўлим бошлиқлари, ТерДУ профессор-ўқитувчилари, туризм йўналиши талабалари соҳада амалга ошираётган ишлари бўйича тақдимотларини ўтказди;

Тадбиркорлар, журналист ва блогерлар ўртасида В2В учрашуви, матбуот анжумани, меҳмонхона ва ресторанларга пресс-тур ташкил этилди;

“Болажон боғи” ҳудудидаги мобил саҳнада шаҳар ва туманлар ўзига ажратилган павильонларни миллий услубда безаб, 20 дан ортиқ турли тансиқ таомларни тақдим этди. Вилоят ҳунармандлар бошқармаси миллий маҳсулотлар ва сувинерлар кўргазмасини ташкил этди;

Танловнинг “Энг яхши дастурхон безаш” йўналишида Сариосиё тумани вакиллари биринчи, Қумқўрғон тумани иккинчи, Музработ тумани учинчи ўринни эгаллади;

“Энг яхши миллий таомлар тури” номинациясида Бойсун тумани ошпазлари биринчи, Термиз тумани иккинчи ва Термиз шаҳри учинчи ўринни қўлга киритди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?