Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви
Сариосиё тумани солиқ бошқармаси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Гўзал Самиеванинг 47-сонли умумтаълим мактабида "Биллур" маҳалласидаги ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва жойида ҳал этиш, уларни билим олиши ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишлари учун замин яратиш мақсадида ташкил этилган мазкур учрашувда ёшлар томонидан талаба кредити олиш ва тўлов шартномасини тўлаш ҳамда бошқа бир қатор масалаларда мурожаат йўлланди. Йўлланган мурожаатларнинг баъзилари шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатларнинг ечими юзасидан мутасаддиларга йўналтирилди.