Sariosiyo tumani hokimligi-Сариосиё туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Жалолов, Халқ депутати Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Ш.Орипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сариосиё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Жўрабекова, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимов иштирокида ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сариосиё туман бўлими ходимлари учун Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конститусиясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
...
28.03.2023
246 marta o'qildi

Сариосиё туманидаги 45-сонли умумтаълим мактабида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Жалолов, Халқ депутати Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати Ш.Орипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сариосиё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири О.Жўрабекова, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси С.Қосимов иштирокида ҳамда бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Сариосиё туман бўлими ходимлари учун Янги Ўзбекистоннинг янгиланётган Конститусиясига бағишлаб тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда янги таҳрирдаги Конституция лойиҳаси мамлакатда демократик ҳуқуқий давлат ва эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш учун ҳаётимизнинг барча жабҳаларида конституциявий назоратни кучайишига, бу эса пировард натижада инсон ҳуқуқ ва эркинликларини, унинг шаъни, қадр-қиммати, мол-мулкининг дахлсизлигини сақлаш, фуқароларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, тиббий ёрдамдан фойдаланиш каби энг асосий ҳуқуқларини тўла таъминлаш имконини бериши таъкидланди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?