#Рамазон_2023
Давлатимиз раҳбари жорий йилнинг 13 март куни вилоятимизга ташрифи чоғида ўттиз кунлик Рамазон ойида энг оғир маҳаллада кам таъминланганларни таклиф қилиб, ифторлик ўтказиш, кўнгли ўксик, мўмин-мусулмонларнинг оғирини енгил қилиш ташаббусини билдириб, бу борада диний соҳа уламолари ва мутасаддиларига тавсияларини берган эди. Шу асосда бугун Теракзор маҳалласида кам таъминланган оилада ифторлик ўтказилди. Ушбу ифторлик тадбирида туман ҳокимининг ўринбосари М.Очилдиев, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Сариосиё тумани бўйича бош мутахассиси Ж.Мамуровлар иштирок этди.