Оталар мажлиси бўлиб ўтди
Фарзанд камолида, унинг эртанги кунида ота тарбияси ғоят муҳим ўрин тутади. Шу боис Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг 13 март куни бўлиб ўтган сессиясида вилоятда якшанба кунини «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этган эди. Ушбу таклифнинг ижобий самараси ўлароқ бугун тумандаги 91 та умумтаълим мактабларида ҳамда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "Оталар йиғилиши" бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишида туман ҳокими Абдуқодир Донаев ҳам иштирок этиб отанинг фарзанд ўртасидаги ўзаро уйғун муносабатларда таълим ва тарбия масалаларига масъулият ҳиссини кучайтириш, фарзандига илм олишида бажарилиши лозим бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш, маълум бир вақтда фарзанд таълим-тарбияси билан шуғулланиш бўйича керакли тавсияларни берди ҳамда оталарнинг фарзандлари хавфсизлигини таъминлаш, илм олишида қўшимча имкониятларни яратиш борасида таклиф та мурожаатларини тинглади.
Шунингдек, мактабларга ҳам масъуллар ташриф буюриб оталар мажлисида бевосита иштирок этди. Ёшлар учинчи ренесанс драйверлари эканлиги алоҳида таъкидланган йиғилишларда болалар билан суҳбатлашиш, уларни ҳунарга ўргатиш, кундалик, дарсларини назорат қилиш хусусида тўхталиб ўтилди.