Sariosiyo tumani hokimligi-Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
...
01.04.2023
182 marta o'qildi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда туман ҳокими Абдуқодир Донаевнинг ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётгани бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин.

Шу каби ҳоким ва ёшлар учрашуви тоғли ҳудуд Хонжиза, Субҳидам, Сангардак, шунингдек Себзор, Боғобод, Тортувли, Янгиҳаёт маҳалла ёшлари билан бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам аҳамиятли эканлигини айтиб, ёшларининг мурожаатларини тинглади. Учрашувда электр энергия таъминотини яхшилаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш учун имтиёзли кредит олиш, 25 та хонадонни маиший газ балони билан таъминлаш борасида йўллаган мурожаатларининг баъзилари шу ернинг ўзида ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар тегишлилиги бўйича масъулларга йўналтирилди.

Якунда сектор раҳбари ёшларга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш мақсадида уларнинг ижтимоий муаммоларини тизимли асосда ўрганиш ва ҳал этишга доимо тайёрлигларини билдириб ўтди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?