Sariosiyo tumani hokimligi-Навбатдаги матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди
...
28.04.2023
163 marta o'qildi

Навбатдаги матбуот анжумани ва пресс-тур бўлиб ўтди

Бугун, 28 апрел куни Сариосиё туман ҳокими ўринбосари Боҳодир Сатторов, Сариосиё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ғайрат Давлатов, солиқ инспекцияси раҳбари, журналист ва блогерлар иштирокида "Туманни комплекс ижтимоий - иқтисодий ривожлантириш, аҳолини тадбиркорликка жалб этиш борасида олиб борилаётган ишлар" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжумани давомида Боҳодир Сатторов туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида соҳалар кесимида олиб борилаётган амалий ишларни санаб ўтар экан шу ўринда туманимизнинг марказий канализация тизими бўйича ишлар бошлаб юборилгани хусусида ҳам тўхталиб ўтди. Шунингдек, Ғайрат Давлатов ҳам маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари томонидан аҳолини тадбиркорликка жалб этиш, бандлигини таъминлаш ва даромад манбаига эга бўлишлари учун ажратилаётган кредит маблағлари, субсидиялар ҳақида ҳам батафсил маълумот берди.

Матбуот анжуманидан сўнг иштирокчилар ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида кредит маблағлари олиб ўзининг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганлар фаолияти билан танишди.

0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?