Маданият ва санъат ходимлари эътироф этилди
Бугун, Маданият марказида 15 апрел - "Маданият ва санъат ходимлари куни" муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирни туман ҳокими Абдуқодир Донаев очиб бериб барча маданият ходимларини бугунги айём билан табриклаб келгуси ишларида омад ва зафарлар тилади.
Шунингдек, туманимизда маданият ва санъат соҳасини ривожлантириш, ўзбек миллий маданияти ва санъати нуфузини ошириш борасида фидокорона меҳнати, ёшларни мусиқа ва санъат йўналиши бўйича ижодий истеъдодларини юзага чиқаришдаги қўшаётган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ маданият ходимлари туман ҳокими томонидан фахрий ёрлиқ ва эсталик совғалари билан тақдирланди.
Биз ҳам мазкур байрам билан барча маданият ва санъат вакилларини муборакбод этамиз!