Sariosiyo tumani hokimligi-Ижтимоий соҳа обектлари фаолияти ўрганилди
...
27.03.2023
132 marta o'qildi

Ижтимоий соҳа обектлари фаолияти ўрганилди

Туман ҳокими А.Донаев масъуллар билан биргаликда ижтимоий соҳа обектлари фаолиятини кўздан кечирди. Жумладан, тумандаги 9, 57, 10, 53, 26-сонли умумталим мактаби ҳамда 2-сон касб ҳунар мактабига ташриф буюриб фаолияти ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мактабларда ўқувчиларнинг замонавий билим эгаллашлари учун яратилган имкониятлар, ўқув муассасаси педагоглари яратиб берилган мазкур имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда, ўқувчиларга сифатли таълим бериш, уларни ватанпарвар ва маънавий етук шахс сифатида камолга етказишни асосий мақсад этиб белгилашгани алоҳида эътироф этилди.

Мактабдаги педагоглар билан мулоқотда соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тизимни такомиллаштириб бориш, ўқувчиларни ўқитиш сифати ҳамда педагогларни касбий маҳоратини ошириш бўйича зарур таклифлар ўртага ташланди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?