Sariosiyo tumani hokimligi-Чегара ҳудудда жойлашга аҳоли вакиллари муаммолари ўрганилди
...
13.04.2023
163 marta o'qildi

Чегара ҳудудда жойлашга аҳоли вакиллари муаммолари ўрганилди

Бугун чегара ҳудудларда жойлашган маҳаллаларда Мудофаа вазири, генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов, Ички ишлар вазири ўринбосари генерал-маёр Мирзараҳимов Баҳодир ва бошқа масъуллар Сариосиё туманига ташриф буюриб, туман ҳокими Абдуқодир Донаев ва сектор раҳбарлари ҳамда бошқа масъуллар билан "Хуршид" маҳалласида бўлди.

Тадбир давомида мутасаддилар томонидан аҳолининг ижтимоий муаммолари ўрганилди. Шунингдек аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш, касалликлар профилактикасини ташкил этиш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш мақсадида мудофаа вазирлигига қарашали кўчма тиббий госпитал малакали шифокорлари томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилиб, 195 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Текширувлар давомида 6 нафар фуқарога Термиз шаҳрида жойлашга Мудофаа вазирлигига қарашли шифохонага ва яна 1 нафар фуқарога вазирликка қарашли марказий госпиталга жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун йўлланма берилди .

Шундан сўнг аҳоли муаммолари ўрганилиб йўлланган мурожаатларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди. Хусусан, маҳаллада симёғочлар етишвочилиги борлиги аниқланиб ўша вақтнинг ўзида симёғочлар олиб келиниб ўрнатиш ишлари туман электр тармоқлари ходимлари томонидан бошлаб юборилди.

Қолаверса маҳалла аҳолисининг турмуш тарзи, яшаш шароити билан яқиндан танишиш мақсадида уйма-уй юриб ўрганишлар ўтказилди .Ўрганишда кам таъминланган оилалар учун озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Давлат Раҳбари томонидан илгари сурилган беш ташаббус бўйича тадбирлар ўтказилди. Маҳаллаларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари давом эттирилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?