Жорий йилнинг 17 апрел куни Сариосиё туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи, 4-сектор раҳбари Г.Самиева Лутфкорда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашди. Учрашув давомида сектор раҳбари томонидан мамлактимизда ёшларнинг таълим олишлари, касб-хунар эгаси бўлиши ва иш билан таъминланиши борасида Президентимиз томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида фикр билдирди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ўзларини қизиқтирган саволлар жавоб олдилар. Шунингдек учрашув давомида ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди.
Учрашувдан сўнг сектор ҳудудидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилди.