Sariosiyo tumani hokimligi-Жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди
...
06.04.2023
107 marta o'qildi

Жиноятчиликка қарши курашиш юзасидан учрашув бўлиб ўтди

Бугун 7 апрел куни Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари бошчилигида маҳаллалардаги, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари, маҳалла раислари, ёшлар етакчилари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда тумандаги маҳаллаларда ижтимоий муҳит барқарорлигини таъминлаш, аҳоли, шу жумладан хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олиш ҳамда турли салбий иллатларга қарши курашиш, оилаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида сўз юритилди.

Шунингдек, маҳаллаларда аҳоли ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш, ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш, маҳаллада олиб борилаётган ислоҳотлар, ободонлаштириш юзасидан амалга оширилган ишлар таҳлили бўлиб ўтди.

Якунда иш фаолиятида йўл қўйилган муаммо ва камчиликлар айтиб ўтилиб уларни бартараф этиш бўйича келгуси режалар белгилаб олинди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?