#Жараён
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023- йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 408-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Сариосиё туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан Сариосиё туманининг тогли ҳудудида жойлашган "Чилонзор" маҳалласи Амир Темур кўчаларида асфалт ётқизиш ишлари олиб борилди.