...
29.01.2023
135 marta o'qildi

Бош вазир А.Н.Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун вилоят ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғи Улуғбек Қосимов раҳбарлигида Сариосиё туманида баҳор-ёз ойларида сел, сув тошқинлари ва кўчки мавжуд ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш юзасидан ФВДқТ хизматлари иштирокида дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилди.

Махсус-тактик ўқув машқида дастлаб Сариосиё туманида ташкил этилган механизация йиғма командасининг махсус муҳандислик техникалари ва шахсий таркибининг ўқув машқида тайёргарлик ҳолати бўйича саф кўриги ўтказилди. Саф кўриги давомида туман механизация йиғма командасидан жами 120 та муҳандислик техникалари ва 340 нафар шахсий таркиб иштирок этди.

Шундан сўнг вилоят ҳокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғига вилоятда сел, сув тошқини ва кўчки мавжуд ҳудудларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган ишлар тақдимот қилинди ва фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ФВДқТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракати тўғрисида ахборот берилди.

Махсус тактик ўқув машқи давомида Сариосиё туманининг “Аэропорт” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Тўпаланг” дарёсининг оқим бўйлаб чап қирғоғини мутҳакамлаш мақсадида 1270 метр куб қум-шағал ишлари, 350 метр куб тошлаш ишлари амалга оширилди.

Махсус тактик ўқув машқлар ва амалий ишлар вилоятнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом эттирилади.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?