Вилоят ҳокими томонидан асалари боқувчилари эътироф этилди
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё тумани Гулобод МФЙда жойлашган "Юсуф давр" фермер хўжалигига ташриф буюриб тумандаги асаларичи фермер хўжаликларининг асалари оиласи боқувчилари билан учрашди.
Мазкур учрашувда асаларичилик хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни жорий этиш борасида иштирокчилар ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди ҳамда таклифлар инобатга олинган ҳолда келгуси режалар белгилаб олинди.
Шунингдек, соҳа заҳматкашлари вилоят ҳокими томонидан эътироф этилиб қимматбаҳо совғалар топширилди.
Сариосиё тумани ҳокимлиги