Sariosiyo tumani hokimligi-Қурилиш соҳасидаги ишларнинг сифат даражаси кўздан кечирилди
...
06.04.2023
133 marta o'qildi

Қурилиш соҳасидаги ишларнинг сифат даражаси кўздан кечирилди

Бугун Сурхондарё вилояти ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникасиялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Алишер Хидиров Сариосиё туманига ташриф буюриб туман ҳокими Абдуқодир Донаев ва масъуллар билан биргаликда Сариосиё тумани Лутфкор маҳалласида қад ростлаётган "Янги Ўзбекистон массиви"да олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

2022-2026 йилларга мўлжалланган "Янги Ўзбекистон массиви"да лойиҳага асосан 31 гектар ер майдонида 86 та кўп қаватли уй-жой, 3 гектар ер майдонида экобозор, 1 та мактаб, 1 та мактабгача таълим муассасаси, 2 та савдо маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси, Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Сариосиё туман ихтисослаштирилган мактаб-интернати, тиббиёт пункти қуриш режалаштирилган.

Масъуллар томонидан “Янги Ўзбекистон массиви"да қурилаётган кўп қаватли уй-жойлар қурилиши сифати кўздан кечириб, амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш, обектни белгиланган муддатда сифатли равишда топшириш бўйича масъулларга зарур кўрсатма ва тавсиялар берилди. Шу билан бир қаторда, қурилишга масъул бўлган раҳбарларга ҳар бир обектда ишларнинг сифати ва ҳаққонийлиги устидан доимий назоратни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 5 апрел куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жой қурилиши ва 2023 йил учун ипотека дастурини амалга ошириш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?