Умра сафарини адо этиб қайтган Сариосиёлик ҳожилар кутиб олинди
Президентимизнинг жорий йилда Бухоро вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида кам таъминланган эҳтиёжманд оилалар вакилларини 2023-йил Рамазон мавсумида бепул "Умра" зиёратига юбориш белгиланган.Шу муносабат билан муборак ой арафасида Сариосиё туманидаги бир гуруҳ юртдошларимизга Умра сафарига йўлланмалар топширилгани тўғрисида хабар берган эдик.
(https://t.me/sariosiyohokimligi/24289)Бугун исломий амалларини бажариб юзларида улуғ зиёрат файзи урган, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турган ҳожилар туман ҳокимлиги, ҳожиларнинг яқинлари иштирокида ҳурмат ва эҳтиром билан кутиб олинди.