Туман ҳокими текстил корхоналари фаолияти билан танишди
Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаев Узун туман ҳокими ва масъуллар билан биргаликда туманда фаолият олиб бораётган йирик текстил корхоналари "Сурхон Сифат Текстил" МЧЖ ҳамда "Зарафшон текстил" МЧЖда бўлиб, корхоналарнинг фаолияти, ишчи ходимларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Қолаверса туман раҳбари корхонада меҳнат қилаётган аёллар билан яратилган шарт-шароитлар юзасидан суҳбат ўтказди.
Мазкур текстил корхоналари ярим тайёр маҳсулот (ип калава) ҳамда тайёр кийим кечак ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб тайёрланган маҳсулотлар чет давлатларга экспорт қилинади.