Термиз шаҳри, Бойсун ва Сариосиё туманларида гастрномик туризмни ривожлантириш лойиҳалари тақдимот қилинди
Сурхон воҳасида гастраномик туризмни ривожлантириш мақсадида Термиз шаҳри, Бойсун ва Сариосиё туманидаги қатор маҳаллалари танлаб олиниб, мастер режалар ишлаб чиқилган.
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманидаги “Smart communication” МЧЖда бўлиб, лойиҳалаш, қурилиш-таъмирлаш фаолияти билан шуғулланувчи, соҳада кўп йиллик тажрибага эга "SIGMA Tashkent" МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган мастер режалар тақдимоти билан танишди. Компания мутахассислари ва масъуллар иштирокида лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, “Smart communication” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишилди. Лойиҳа қиймати 10 млн доллар бўлган ушбу корхона тўлиқ қувватда ишга тушгач 200 та доимий иш ўринлари яратилади ва йилига 3 минг дона ҳаво тортиш қурилмалари ишлаб чиқарилади.