Тадбиркор муваффақиятга эришишнинг муҳим омиллари ҳақида гапирди
Термиз шаҳридаги “Geniy-Termiz” масъулияти чекланган жамияти раҳбари, “Дўстлик” ордени соҳиби Геннадий Кравченя билан тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Геннадий Кравченя тадбиркорлик фаолияти, эришган ютуқлари, муваффақиятларининг муҳим омиллари ҳақида иштирокчиларга гапириб берди. Ёшлар ҳамда аҳоли вакилларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб қайтарди.
– Ҳар қандай ишда муваффақиятга эришишнинг асосий омиллари изланиш, саъй-ҳаракат, машаққатли меҳнат, энг асосийси, омилкорлик билан иш юритишда, – дейди тадбиркор Г.Кравченя.
Мазкур учрашув тадбиркорликни энди бошлаган, тадбиркорликка қизиққан ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги билим ва тушунчаларини бойитишга, бизнесга бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди.