Таълим Ўзбекистонда ижтимоий сиёсатнинг устувор йўналишларидан биридир. Айнан мактаб таълимининг сифати ва қулайлиги давлатнинг ривожланиш истиқболларини акс эттириб, юқори малакали кадрлар тайёрлаш учун замин яратади.
Шу боис бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаев, сектор раҳбарлари, мактаб ҳамда мактабгача таълим раҳбарлари иштирокида таълим соҳасидаги муаммолар, келгуси режалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантириш, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, мактабгача таълимда болалар қамровини кенгайтириш борасидаги амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб келгуси режалар белгилаб олинди.