Соя уруғларини ерга қадаш ишлари давом этмоқда
Сариосиё тумани "Сурхон голден траде" МЧЖ фермер хўжалигининг 10 гектар дала майдонида соянинг вета навли уруғини экиш ишлари олиб борилмоқда.
Туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Қурбонов мазкур жараёнда бевосита иштирок этиб экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли бажариш, чигит экиш ишларини тўғри ташкил этиш, техникалардан унумли фойдаланиш бўйича ўзининг керакли тавсияларини берди.
Маълумот учун туманда 2023 йилда 460 гектар ер майдонига соя етиштириш режалаштирилган.
Сариосиё тумани ҳокимлиги