Шарғун шаҳрида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади
Шарғун шаҳар "Боғишамол", "Кончилар", "Маданкон", "Феруз" мфйларидан ўтувчи диаметри 315мм ва 225 мм қувурларида носозлик юзага келганлиги сабабли 27 март кунидан 30 март кунига қадар Бойқишлоқ сув сақлаш ва тарқатиш иншоатидан келаётган ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли вакилларига таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли ичимлик суви етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Сариосиё туман сув таъминоти бўлими юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди.