Шарғун кўмир конида механизациялаштирилган қазиб олиш технологияси жорий қилинмоқда
Бугун вилоят ҳокими Сариосиё туманига ташрифининг кейинги манзилида “Шарғун” кўмир кони фаолияти ва конни модернизация қилиш борасида олиб борилаётган ишлар билан танишди.
Шу ернинг ўзида конда механизациялаштирилган кўмир қазиб олиш технологиясини жорий қилиш лойиҳаси ҳақида мутасаддилар томонидан ахборот берилди. Кон фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қиладиган лойиҳалар юзасидан вилоят раҳбари ўзининг таклиф ва тавсияларини берди.
Шунингдек, очиқ усулда қазиб олинаётган кўмирни вилоятдаги ижтимоий соҳа объектларига етказиб бериш бўйича мавжуд салоҳиятни инобатга олган ҳолда чора-тадбирлар ишлаб чиқиш топширилди.