Сенатор ташаббуси амалда
Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, бугун одамларни рози қилиш — келажагимизни гўзал, бетакрор,улкан салоҳият ва қудрат касб этишини таъминлайди. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, Сенатор Абдуғани Сангинов 2-апрел куни тумандаги Бўйрапўшт маҳалла фуқаролари билан учрашиб мурожаатларини тинглагани ва ушбу маҳалла муаммоларини тез фурсатда ҳал қилиниши бўйича хабар берган эдик. Ҳозирда сенатор ташаббуси билан Бўйрапўшт маҳалласида ободонлаштириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилган.
Жумладан, аҳоли ва транспорт воситалари ҳаракатланиши учун бир мунча қийинчилик туғдирган тупроқли ички кўчалар тошланмоқда, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида махсус техникалар ёрдамида сув чиқарилди.