Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди
Бугун 17 апрел куни Сариосиё туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Азизов томонидан сектор ҳудудидаги"Сарижар" маҳалласида "Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви" ўтказилди. Шунингдек, 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи М.Амонтўраев ҳам "Дарагистон" маҳалла ёшлари билан учрашди.
Учрашувда ёшларнинг фикр мулоҳазалари, таклиф ва мурожаатлари тингланди. Йўлланган мурожаатларнинг баъзилару шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, қолган мурожаатлар вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли тегишли ташкилотларга назоратга олинган ҳолда ижобий ҳал қилиш учун юборилди.