Сариосиёдаги фермер хўжалигида 1 мингта асалари оиласини парвариш қилинмоқда
Бугун вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ҳудудларга ташрифини Сариосиё туманида давом эттириб, “Фахриддин Асалчи” фермер хўжалигининг асалари оиласини боқиш, асал йиғиштириб олиш ҳамда асалари уяларини тайёрлаш фаолияти билан танишди.
Асалари оилаларини боқиш, уларни парваришлаш, асал ва бошқа маҳсулотларни йиғиштириб олиш бўйича кўп йиллик тажрибага эга асалчи вилоят раҳбарига маълумот берди.
Сариосиё туманида асаларичиликни ривожлантириш учун қулай шароит ва имкониятлар мавжудлиги сабабли тумандаги фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида асалари оилаларини боқиш яхши йўлга қўйилган.