САРИОСИЁДА ЎҚУВЧИЛАРНИНГ ОТАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЎРНАТИЛДИ
Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Хусниддин Мамадиев, Сариосиё тумани ҳокими Абдуқодир Донаев ва масъуллар билан биргаликда фарзанди тарбиясига бефарқ бўлган оталар билан уларнинг уйларига борган ҳолда суҳбат ўтказилди.
Суҳбат давомида ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари мактабларда ташкил қилинаётган "ОТАЛАР ЙИҒИЛИШИ"да барча оталарнинг фаол иштирок этиши, отанинг фарзанд тарбиясида тутган ўрни, оила-маҳалла-мактаб ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича оталар билан келишиб олинди.