Sariosiyo tumani hokimligi-Сариосиёда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди
...
05.11.2023
114 marta o'qildi

Сариосиёда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг жорий йил 8 апрель куни Сариосиё туманига ташрифи (https://t.me/axborot_xizmati/22973) давомида “Янги Ўзбекистон” массивининг биринчи босқичини 9 май Хотира ва қадрлаш куни байрамида фойдаланишга топшириш вазифаси қўйилган эди. 
Бугун топшириққа мувофиқ массивнинг биринчи босчиқида 5 та кўп қаватли, шундан, 2 та 9 қаватли ва 3 та 5 қаватли, жами 196 та хонадонли турар-жойлар фойдаланишга топширилди.
Бошқа ҳудудларда бўлгани каби ушбу уй-жойлар ҳам барча инфратузилма, хусусан, қуёш электр панеллари ҳамда қуёш сув иситиш қурималари билан таъминланган.
Уй-жойларни фойдаланишга топшириш тадбирида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов, туман мутасаддилари, нуронийлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?