Сариосиёда 40 нафар аёл бошпанали бўлди
Вилоят ҳокимининг Сариосиё туманига ташрифларидан бирида уйсиз хотин-қизларни ижтимоий уй-жойлар билан таъминлаш мақсадида собиқ ҳарбий қисм биносини таъмирлаш юзасидан топшириқлар берилган эди.
Бугун ушбу топшириққа асосан тўлиқ таъмирланган 40 та хонадон уй-жойсиз, муқим яшаш хонадонига эга бўлмаган, турмушидан ажрашган, боқувчисини йўқотган хотин-қизларга топширилди.
Хонадон калитларини вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов топшириб, турар-жойнинг қурилиш-таъмирлаш ишларини олиб борган қурувчига ўзининг миннатдорчилини билдири.