Sariosiyo tumani hokimligi-Сариосиё ва Узун туманларида асаларичилик янада ривожлантирилади
...
10.04.2023
114 marta o'qildi

Сариосиё ва Узун туманларида асаларичилик янада ривожлантирилади

Бугун вилоят ҳокими ҳудудларга ташрифини Қумқўрғон туманидан бошлади. Тумандаги “Жанубий Сурхон сув омбори”да соҳа фидойилари ва фахрийлари ҳамда нуронийлар билан учрашув ўтказилди. Жонлиқ сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар юрт тинчлиги ва фаровонлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилигини сўраб дуога қўл очишди.

Шундан кейин вилоят раҳбари Сариосиё туманида жойлашган “Узун” ўрмон хўжалигида ўрмон хўжаликларида олиб борилаётган ишлар, асаларичилик ва паррандачиликни йўлга қўйиш борасидаги ишлар ва лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Вилоятдаги ўрмон хўжаликлари вакиллари иштирок этган амалий семинарда асалари уяларини тайёрлаш, асалариларни боқиш, асал ва прополис ҳамда бошқа маҳсулотларни етиштириш борасида ишлар кўргазмали тарзда кўп йиллик тажрибага эга асаларичилар томонидан кўрсатиб берилди.

Шунингдек, шу ернинг ўзида манзарали ва мевали дарахт кўчатлари етиштириш борасидаги ишлар билан ҳам танишилди. Ҳозирда ушбу ўрмон хўжалигида 5 млндан ортиқ кўчатлар етиштирилаётган бўлиб, вилоят ҳокимининг топшириғи билан Термиз туманида етиштириладиган ўрик навидан 1 млн дона кўчат тайёрлаш йўлга қўйилмоқда.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?