Сариосиё туманида қабристонлар обод бўлмоқда
Қабристон нафақат инсоннинг сўнгги борар манзили, балки ўзлигини англаш, қалбида аждодларга ҳурмат, меҳр-оқибат туйғуларини шаклланишида муҳим аҳамият касб этадиган муқаддас маскан ҳисобланади. Шу боис ҳам халқимиз қадим-қадимдан қабристонни табаррук билиб, уни обод қилишга алоҳида эътибор қаратади.
Айниқса сўнгги йилларда тумандаги мавжуд қабристонларни сақлаш, ободонлаштириш, янада файзли гўшага айлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, тумандаги қабристонларни бегона ўтлардан тозалаш ва қабрларни устини лой шувоқ қилиш ҳамда дарахтларни буталаш, гуллар экиш каби ишлари олиб борилмоқда.