Сариосиё туман прокурори 2-сектор раҳбари Н.Азизов томонидан сектордаги "Маржона" маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Шунингдек, сектор раҳбари "Жаннатмакон" маҳалласида ҳам "Сектор раҳбари ва ёшлар учрашуви" ўтказди. Учрашувда асосан ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида субсидия асосида асбоб-ускуна олиш, олий таълим муассасаси шартнома маблағини тўлаш, ҳайдовчилик ва сафарбарлик чақирув резерви хизматлари бадалини тўлаш каби мурожаатлар йўлланди.
Мурожаатларнинг баъзилари шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қолган мурожаатлар вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли тегишли ташкилотларга назоратга олинган ҳолда ижобий ҳал қилиш учун юборилди. Якунда Н.Азизов томонидан 74-умумтаълим мактаби ёшлари учун спорт анжомлари ҳам тақдим этилди.