Sariosiyo tumani hokimligi-Саноат зонаси фаолияти ўрганилди
...
25.03.2023
101 marta o'qildi

Саноат зонаси фаолияти ўрганилди

Бугун туман ҳокими Абдуқодир Донаев масъуллар билан биргаликда яқинда иш фаолиятини бошлаган қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган "Анорзор кичик саноат зонаси"га ташриф буюриб иш жараёни билан танишди.

Саноат зонасида 8 та лойиҳа шакллантирилган бўлиб, уларда қуруқ қоришмалар, пенаблок, газоблок, декоратив пенопласт тягалари, лак бўёқ маҳсулотлари, мих ва саморез, санитар-техник трубалар ҳамда бошқа турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида Термиз туманидаги “Термез Натионал Cарпетс” корхонаси фаолияти билан танишиб, шу ернинг ўзида олтита янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширган эди, шу қаторда "Анорзор кичик саноат зонасини ҳам.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?