Sariosiyo tumani hokimligi-Саломатлик сайли доирасида 1275 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди
...
03.04.2023
97 marta o'qildi

Саломатлик сайли доирасида 1275 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди

7 апрел -Халқаро саломатлик куни муносабати билан республикамиз бўйлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Саломатлик сайллари” ойлиги доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, сурункали касаллиги бор беморларни ҳудудларнинг ўзида юқори технологик муолажаларни ўтказиш орқали соғломлаштириш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига риоя қилиш, тўғри овқатланиш маданиятини шакллантириш, касалликлар профилактикасини ташкил этиш, репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш бўйича оммавий тарғибот тадбирларини ўтказиш ва индивидуал маслаҳатлар беришни ташкиллаштириш мақсадида ўтказилган акция Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги Шарғун шаҳар кўптармоқли поликлиникада ташкил этилди.

Тиббий кўрикда соғлиғида муаммоси бор болалар, аёллар ва катта ёшли 1275 нафар киши иштирок этди. Улар пойтахтдан келган республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ҳамда вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларининг мутахассислари томонидан тиббий кўрикдан ўтишди, даволаш- муолажа бўйича тавсия ва маслаҳатлар олишди.

Шунингдек, қўшимча текширув ҳамда амаиёт талаб қилувчи 12 нафар фуқарога Сурхондарё вилоятига, 7 нафарига эса Тошкент шаҳрига йўлланма берилди.

Эслатиб ўтамиз ушбу акция вилоятимизнинг барча ҳудудларида ташкил этилиши белгиланган бўлиб, режага



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?