Sariosiyo tumani hokimligi-Республикада биринчи, аналоги йўқ сув тозалаш иншооти қурилмоқда
...
07.01.2023
123 marta o'qildi

Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов Сариосиё туманига ташриф буюриб, “Тўпаланг” сув омборидан вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича амалга оширилаётган мега лойиҳа доирасида қурилаётган, республикамизда биринчи, аналоги йўқ сув тозалаш иншоотининг барпо этилиши жараёнлари билан танишди. Қурилиш ишларини кўздан кечириш чоғида вилоят ҳокимига “Ўзбекгидроэнерго” АЖ раиси, сенатор Абдуғани Сангинов ҳамроҳлик қилди.

Ҳозирги кунда ушбу йирик лойиҳа қурилиш ишларига 350 та техникалар ва 1500 дан ортиқ инженер-техник ва ишчи ходимлар жалб этилган. Лойиҳа билан танишув давомида вилоят аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тақдимоти ҳам кўриб чиқилди. Соҳада мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, ҳамкорликда ишларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Шундан сўнг, вилоят раҳбари “Зарчоб 3” ГЭС қурилиши жараёнларини кўздан кечирди. Ушбу ГЭС “Тўпаланг”, “Зарчоб 1” ва “Зарчоб 2” ГЭСлари каскадида барпо этилаётган бўлиб, бир каскадда 4 та ГЭСнинг ишга туширилиши сувдан самарали фойдаланиш имконини беради ва ресурслар сарфини камайтиради. Шундай қилиб, ҳозирги кунда битта каскадда жойлашган “Тўпаланг” ГЭС 175 мВт, “Зарчоб 1” ГЭС 37 мВт, “Зарчоб 2” ГЭС 38 мВт электр энергияси ишлаб чиқараётган бўлса, “Зарчоб 3” ГЭС ишга туширилгач 16,4 мВт электр энергияси ишлаб чиқарилади ва битта каскаддаги 4 та ГЭСдан вилоят электр энергияси эхтиёжининг 40 фоизи ишлаб чиқарилишига эришилади.

Вилоят раҳбари қурилиш ишлари олиб борилаётган ҳудуд билан танишиб, масъулларга йўлларни асфальтлаш, иншоотлар атрофида ободонлаштириш, дарахт экиш ишларини олиб бориш бўйича кўрсатмалар берди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?