Sariosiyo tumani hokimligi-#Референдум_2023
...
24.03.2023
122 marta o'qildi

#Референдум_2023

Шарғун ва Сўфиён маданият марказида Сариосиё туман Кенгаши депутатлари Д.Мамадиева, А.Жалилов ҳамда Сариосиё туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари А.Саидназаров ташаббуси билан “Конститусия меники, сеники, бизники! Конститусия ўзимизники” шиори остида Сариосиё тумани тиббиёт бирлашмаси шифокорлари, кичик ва ўрта тиббиёт ходимлари ва фуқаролар иштирокида Конститусиявий қонун лойиҳаси бўйича тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

"Конститусиявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конститусияга 27 та янги модда киритилмоқда. Моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда ва Конститусиямизнинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни амалдаги Конститусиямиз 65 фоизга янгиланмоқда". Йиғилишда Конститусияга киритилаётган асосий ўзгаришларнинг ҳар бири бўйича маърузачилар томонидан тўхталиб ўтилди ҳамда иштирокчилар билан фикр - мулоҳазалар алмашилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?