Прокурор ва ёшлар учрашуви
Сариосиё туман прокурори, 2-сектор раҳбари Н.Азизов томонидан сектор ҳудудидаги "Халқобод" ва "Нелова" маҳалласида "Прокурор ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.
55 нафар ёшлар ва фуқаролар иштирок этган учрашувда таълим кредити олиш, бандлик, шартнома пулини тўлаш ва шу каби 17 та мурожаат келиб тушди. Ушбу мурожаатларнинг 5 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб, қолган мурожаатлар вақт ва маблағ талаб қилганлиги сабабли тегишли ташкилотлар йўналтирилиб назоратга олинган ҳолда ижобий ҳал килиш учун юборилди.