Президентимиз ташаббуси билан илгари сурилган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида жойларда олиб борилаётган кўкаламзорлаштириш ишларида туманимизда жойлашган 106 450 гектар ер майдонида ташкил этилган "Узун давлат ўрмон хўжалигининг " ҳам ҳиссаси катта бўлмоқда. Бугун туман ҳокими Абдуқодир Донаев мазкур хўжаликка ташриф буюриб фаолияти билан яқиндан танишди.
Танишиш жараёнида туман ҳокими ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, дарахтларнинг янги навларини экиш ва кўпайтириш, кўчатчиликни кенгайтириш борасида ўзининг тавсияларини бериб ўтди.
Узун, Зевар, Сангардак жами 3 та бўлимдан иборат ўрмон хўжалигида 500000 донадан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари мавжуд. Мазкур хўжаликда туманимизда яшил майдонларни кўпайтириш учун очиқ ва иссиқхона шароитида кўчат етиштириш йўлга қўйилган.