Sariosiyo tumani hokimligi-Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда ҳар бир масъулга ёшлар бириктирилиб улар билан доимий ишлаш вазифаси юклатилган эди.
...
28.04.2023
105 marta o'qildi

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар билан ишлашнинг янгича тизимини жорий этиш борасидаги долзарб вазифалар юзасидан бўлиб ўтган йиғилишда ҳар бир масъулга ёшлар бириктирилиб улар билан доимий ишлаш вазифаси юклатилган эди.

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Сариосиё туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Ғайрат Давлатовга бириктирилган ёшларнинг таклифлари ва муаммоларини аниқлаб бартараф этиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда ҳар бир ёш билан суҳбат олиб борилиб мурожаатлари тингланди. Аксарият мурожаатлар шу ерда ўз ечимини топган бўлса қолган вақт ва маблағ талаб қилувчи мурожаатлар масъулларга йўналтирилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?