Sariosiyo tumani hokimligi-Оталар мажлиси
...
15.04.2023
107 marta o'qildi

Оталар мажлиси

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг 13 март куни бўлиб ўтган сессиясида вилоятда якшанба кунини «ота-оналарнинг фарзанд қабул куни» деб эълон қилишни таклиф этган эди.

Давлат раҳбарининг ташаббуси билан Сариосиё тумани 52-умумтаълим мактабида ҳам "Оталар мажлиси" бўлиб ўтди. Сариосиё туман 53-умумтаълим мактаби 2-синф ўқувчиси Новиков Ёдгоржонни отаси вафот этгани боис Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаевга қўнғироқ қилиб мактабда бўлиб ўтадиган оталар мажлисида отаси ўрнида ота бўлиб қатнашишини сўраган эди. Шу боис ушбу оталар мажлисида туман ҳокими Абдуқодир Донаев ҳам иштирок этди, фақат бу иштирок бошқаларидан фарқли равишта ота сифатида бўлди.

Йиғилишда отанинг фарзанд ўртасидаги ўзаро уйғун муносабатларда таълим ва тарбия масалаларига масъулият ҳиссини кучайтириш, фарзандига илм олишида бажарилиши лозим бўлган шарт-шароитларни яратиб бериш, дарс тайёрлашида кўмаклашиш, кундаликларини текшириб туриш, маълум бир вақтда фарзанд таълим-тарбияси билан шуғулланиш бўйича керакли тавсиялар берилди.

Шунингдек, ота-оналар ўз фарзандларининг соғлиги, жисмоний, руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти тўғрисида ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя этилиши ҳақида ғамхўрлик қилишлари шартлиги таъкидланди.

Якунда мактабда ўзининг билим салоҳияти, одоб-аҳлоқи билан тенгдошларига ўрнак бўлаётган ўқувчиларнинг оталарига фарзандининг билим олишида, тарбиясида, эртанги келажагига бефарқ бўлмагани учун миннатдорчилик билдирилиб, ташаккурномалар топширилди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?