Ота меҳри ҳар нарсадан устун!!!
Даъвогар К.И судга даъво ариза тақдим этиб, жавобгар Б.П билан қонуний никоҳдан ўтганлигини, ўрталарида 2016 йил 26 май кунида туғилган Г.С ва 220 йил 08 январь кунида туғилган Ғ.К исмли фарзандлари борлигини, тарафлар ҳозирги кунда бирга яшамаётганлиги сабабли ўз фарзандларининг тарбиясида иштирок эта олмаётганлиги сабабли болалар билан ҳар ойда тўрт маротаба кўриш туриш тартибини белгилашни сўраган.
Аниқланишича, К.И ва Б.П, 2018 йил 16 ноябрь куни қонуний никоҳ асосида оила қуриб бирга яшаб келишган, турмушларидан 2016 йил 26 май кунида туғилган Ғ.С ва 2020 йил 08 январь кунида туғилган Ғ.К исмли икки нафар фарзандлари бор.
Иш ҳолатига кўра, К.И ва Б.П оилавий зиддиятлар сабаб ҳозирги кунда алоҳида яшаб келишмоқда ва уларнинг фарзандлари жавобгар Б.П нинг қарамоғида тарбияланиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 76-моддасига кўра, боладан алоҳида яшаётган ота (она) бола билан кўришиш, унинг тарбиясида иштирок этиш ва таълим олиши масаласини ҳал этишда қатнашиш ҳуқуқига эга. Бола билан бирга яшаётган ота (она) боланинг она (ота)си билан кўришишига, агар бундай кўришиш боланинг жисмоний ва рухий соғлиғига, ахлоқий камолотига зарар келтирмаса, қаршилик қилмаслиги керак.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми 1998 йил 11 сентябрь кунидаги “Болалар тарбияси билан боғлик бўлган низоларни ҳал қилишда судлар томонидан қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 23-сонли қарорининг 7-банди 4-хатбошига кўра суд алоҳида турадиган ота ёки онанинг боласини тарбиялашда иштирок этиш тартибини белгилайди ва бола билан бирга турадиган ота ёки онага бунга қаршилик кўрсатмаслик мажбуриятини юклайди.
Суд юқорида қайд этилганларга кўра, тарафларнинг фарзандлари Ғ.К ва Ғ.С ларнинг вояга етмаганлиги, тарафлар ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамасликларини, ҳозирги кунда болаларнинг бири энди 5 ёшда, иккинчиси эса 3 ёшдан ошганлигини, уларда отасига нисбатан ҳали тўлиқ кўникма мавжуд эмаслигини, болалар мактабгача таълим муассасасида таълим олаётганлигини, К.И болаларнинг отаси сифатида уларнинг тарбиясида иштирок этиши лозимлигини инобатга олиб, даъво талабини қисман қаноатлантиришни лозим топади.
Суд жавобгар Б.П нинг зиммасига даъвогар К.Ининг фарзандлари 2016 йил 26 май кунида туғилган Г.Сва 220 йил 08 январь кунида туғилган Ғ.К билан суд белгилаган тартибда кўришишига қаршилик қилмаслик мажбуриятини, даъвогарга суд белгилаган вақтида ва тартибда болаларни онасига қайтариш мажбуриятини юклайди.
Суд томонидан аниқланган иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар даъвони қаноатлантиришга асос бўлади. Шунга кўра, суд даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади.
Шу боис суд томонидан, даъвогар К.Ининг 2016 йил 26 май кунида туғилган Г.С ва 2020 йил 08 январь кунида туғилган Ғ.К исмли вояга етмаган фарзандлари билан ҳар ойнинг биринчи ва учинчи ҳафтасининг шанба ва якшанба кунлари соат 10-00 дан соат 16-00 га қадар учрашиб туриш тартиби белгилаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Фуқаролик ишлари бўйича
Сариосиё туманлараро суди раиси М.Э.Номозов