Sariosiyo tumani hokimligi-ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ҳамда пресс-тур бўлиб ўтди
...
28.03.2023
107 marta o'qildi

ОАВ вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ҳамда пресс-тур бўлиб ўтди

Бугун, 29 март куни Сариосиё тумани ҳокимлигида туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокимининг ўринбосари Асқарали Қурбонов, тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Тожиддин Ўзбеков, журналист ва блогерлар иштирокида "Мактабгача таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳамда болалар қамровини ошириш мақсадида барпо этилаётган янги МТТлари " мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқотда туман ҳокими ва туман ҳокими ўринбосар туманда мактабгача таълим тизимида олиб борилаётган ишлар ва бу соҳада амалга оширилиши кўзда тутилган режалар хусусида тўхталиб ўтди. Хусусан, Сариосиё туманида жами 168 та давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилиб 12 382 нафар бола қамраб олинган ҳолда қамров фоизи 61,9% ни ташкил этади. 2023 йил якунида эса ушбу кўрсаткични 14 997 (74,9) фоизга кўтариш режалаштирилган. Якунда штирокчилар мавзу юзасидан ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди.

Очиқ мулоқотдан сўнг ОАВ ходимлари туманда жойлашган 150 ўринга мўлжалланган 22-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюриб болаларга яратилган қулайликлар билан танишди. 3 млрд 539 млн 149 минг сўм маблағ эвазига янги кўриниш касб этган МТТ 2022 йилда янги йил арафасида фойдаланишга топширилган. Мазкур муассасада зарур жиҳозлар, мусиқа зали, ошхона, шинам ётоқхона ва ўйин майдончалари мавжуд бўлиб ушбу маскан кичкинтойларнинг маънавий дунёсини бойитиш, жисмонан соғлом қилиб тарбиялаш, баркамол авлод сифатида улғайтириш учун зарур барча шароитлар яратилган.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?