Мурожаат ва ижро
Сариосиё туман ҳокими Абдуқодир Донаевнинг шанба куни бўлиб ўтадиган фуқаролар қабулида "Боғишамол" маҳалласида истиқомат қилувчи Маҳмудова Хуснора томонидан кўп функцияларга эга "Аверлок " тикув машинасини сўраб қилган мурожаати қисқа фурсат ичида ўз ечимини топди.
Сариосиё туман ҳокими томонидан назоратга олинган ушбу мурожаат юзасидан бугун фуқаро хонадонига тикув машинаси етказиб берилди.