Мурожаат ва ижро
Жорий йилнинг 15 апрел куни Сурхондарё телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган "Халқ билан мулоқот" кўрсатувида Сариосиё тумани сектор раҳбарлари ҳамда корхона, ташкилот раҳбарлари иштирокида бўлиб ўтган кўрсатувда аҳоли томонидан бир қатор мурожаатлар йўлланган эди. Жумладан, Шохжахон маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлиги сабабли ҳоким ёрдамчисидан ёрдам сўраган бўлиб бугун масъуллар томонидан фуқаронинг яшаш хонадонига ташриф буюрилиб аҳоли вакиллари даромад манбаига эга бўлишлари ва ўз бандлигларини таъминлаш мақсадида 2 дона асалари уяси ҳамда пайвандлаш ускунаси топширилди.