Sariosiyo tumani hokimligi-Мактабда ўқувчилар ҳунар ўрганиш билан бир қаторда даромад манбаига ҳам эга бўлишмоқда
...
26.04.2023
111 marta o'qildi

Мактабда ўқувчилар ҳунар ўрганиш билан бир қаторда даромад манбаига ҳам эга бўлишмоқда

Бугун Сариосиё туманидаги 58-умумий ўрта таълим мактабида туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокими ўринбосари, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи, умумтаълим мактаблари директорлари, маҳаллий ҳамда халқаро сертификатга эга, олий таълим муассасасига муддатидан олдин ўқишга қабул қилинган ўқувчи ёшлар иштирокида иккита тил ва битта касбга ўқитиш бўйича кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Мазкур семинар анъана тарзда ҳудудларда босқичма-босқич ўтказиб келинаётган бўлиб ҳар бир мактаб ўз имкониятидан келиб чиққан ҳолда ёшларни касбга ўргатиш бўйича қатор ишларни амалга оширмоқда. Жумладан 58-умумтаълим мактабида қизлар учун тикувчилик тўгараги ташкил этилган бўлиб бу ерда қизлар бичиш-тикишнинг сир-асрорларидан хабардор бўлиш билан бир қаторда тадбиркорлик фаолиятини ҳам йўлга қўйган. Мактабда қизлар томонидан тикилган кўрпача, ёстиқлар маҳаллий аҳоли томонидан харид қилиниб мактаб бюджетига даромад олиб келмоқда. Қолаверса ўғил болалар учун дурадгорлик ҳунари ҳам устозлар томонидан маҳорат билан ўргатилмоқда.

Ўқувчилар ўртасида чет тилларини ўрганиш бўйича мактабда рус ва инглиз тилидан ташқари немис тили ҳам ўргатилмоқда. Ёшларга яратилган бу каби шароитлардан барча бирдек мамнун. Семинарга ташриф буюрган мактаб директорлари ҳам кўргазмалар, мактаб шароитлари билан танишар экан ўзларининг бой тажрибаси билан ўртоқлашиб соҳани янада ривожлантириш бўйича таклиф мулоҳазаларини билдирди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?