Маҳаллалар инфратузилмаси яхшиланмоқда
Вилоят ҳокими Улуғбек Қосимовнинг ташаббуси билан Сариосиё туманидаги иқтисодий-ижтимоий аҳволи нисбатан оғир ҳудудлар сифатида танланган маҳаллаларда ҳудудни ободонлаштириш, йўлларни таъмирлаш, тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш борасида ишлар қизғин давом этмоқда.
Айни шу мақсадда бугун Сариосиё туманида ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Абдуқодир Донаев, вилоят Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуродов, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари ҳамда масъуллар иштирок этди.
Туманда оғир ҳудуд сифатида танланган 10 та маҳалланинг ички кўчаларига шағал ётқизилиб ушбу хайрли ташаббусга 72 та махсус техникалар жалб қилинди. Шунингдек, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари Нелова ва Шохжахон маҳалла вакиллари билан биргаликда аҳоли ўртасида профилактик ва тиббий саводҳонликни ошириш бўйича ишларни амалга ошириш, аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш ва ижтимоий аҳамиятга эга касалликларни олдини олиш мақсадида фуқароларни ўйлантираётган тиббий-ижтимоий масалаларга ечим топишга кўмаклашиш ҳамда аҳолини соғломлаштириш йўлида мутахассислар маҳаллалар аҳолисини бепул тиббий кўрик ўтказдилар.
Тадбир якунида аниқланган тиббий-ижтимоий масалалар юзасидан маҳаллалар аҳолисига тегишли тиббий тавсиялар берилди.