Sariosiyo tumani hokimligi-Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди
...
18.04.2023
127 marta o'qildi

Маҳалла биноси фойдаланишга топширилди

2023-йил - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилинди. Шу муносабат билан туманимизда ҳам ўз хизмат биносига эга бўлмаган ва хизмат биноси таъмирталаб маҳаллаларга жорий йил бошидан жадаллик билан босқичма-босқич хизмат бинолари қурилиб, фойдаланишга топширилиб келинмоқда.

Бугун ҳам "Лочин" маҳалласи биносининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан тадбир ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Абдуқодир Донаев, туман ҳокими ўринбосарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Лочин" маҳалласи биноси 385 млн сўм маблағ эвазига реконструкция қилиниб замонавий қиёфа касб этди. Масканда ходимлар учун зарур бўлган қулай шарт-шароитлар мавжуд бўлиб тадбирда иштирок этган отахонлар бино билан танишар экан келгусида мазкур иншоот кўп йиллар давомида халқимизга хизмат қилиши, юртимизни тинчлигини сўраб, дуога қўл очишди.



0 izox
Izox qoldirish
Saytimizning yangi talqini sizga yoqdimi?